Welcome to АО «Gidromaxsusqurilish»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Gidromaxsusqurilish» Powered By GSpeech

Выписка из годового общего собрания акционеров АО «“Gidromaxsusqurilish» (30.06.2018 )

“GIDROMAXSUSQURILISH” АЖ акциядорларининг  йиллик умумий йиғилиши кун тартиби бўйича овоз бериш натижалари

 Тошкент шаҳри                                                                                        30.06.2018 йил

1. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш, йиғилиш саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин:

  • Масалаларни муҳокама қилиш йиғилиш кун тартибига асосан амалга оширилади;
  • Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузаларни (маълумотларни) тинглаш –
    5 минутгача;
  • Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси – 5 минутгача;
  • Чиқишлар юзасидан савол ва таклифлар –3 минутгача;
  • Овоз бериш ҳар бир масала якуни бўйича бюллетенларни тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

2. Йиғилиш саноқ комиссиясининг аъзолари сони ва шахсий таркиби қуйидагича тасдиқлансин:

  1. Шерматова Насиба Мирабидовна
  2. Арзуманова Эльмира Абдуллаевна
  3. Бабаназаров Дилшод Абдуназарович

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

2. Кузатув кенгашининг 2017 йил бошқарув фаолияти бўйича ҳисоботини тинглаш

Овозга қўйилган масала: 1. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йил якуни бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

3. “Gidromaxsusqurilish” АЖ Ижроия органи (Бош директори)нинг 2017 йил учун бизнес план бажарилиши ва молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботини эшитиш

Овозга қўйилган масала: 1. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, шу жумладан жамиятнинг бизнес-режаси бажарилиши, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағи юзасидан “Gidromaxsusqurilish” АЖ ижроия органининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

2. Жамият ижроия органига 2018 йилда жамиятнинг дебитор ва кредитор қарздорликларини камайтириш, бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилишини назоратга олиш, жамиятнинг молиявий-аҳволини яхшилаш бўйича барча зарурий ишларни амалга ошириш топширилсин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

4. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1.“Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

5. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси текшируви хулосасини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

2. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг ижроия органига молиявий-хўжалик фаолиятини олиб борилишида йирик битим ва жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимларни амалга оширилишида қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш юклатилсин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

6. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва аудитнинг халқаро стандартлар бўйича хулосасини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва аудитнинг халқаро стандартлар бўйича хулосаси тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

7. “Gidromaxsusqurilish” АЖ нинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил ташкилот хулосасини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. Мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳоланганлиги ва унинг натижасига кўра жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими “қониқарли” деб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Корпоратив бошқарув кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига асосан унинг сабабларини тўлиқ ошкор этилиши таъминлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

8. 2017 йил бўйича жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш

Овозга қўйилган масала: 1. “Gidromaxsusqurilish” АЖ томонидан 2017 йил якуни бўйича 419 762 474 сўм соф фойда олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган 419 762 474 сўм соф фойдаси жамиятнинг кузатув кенгаши таклифига асосан қуйидагича тақсимлансин:

а) Акциядорларга дивиденд тўлаш учун - 95% и ёки 398 774 350 сўм. шундан:

- оддий акциялар бўйича - 92,76% ёки 389 363 150 сўм, ҳар бир акция учун
294,79 сўм (“Ўзбекгидроэнерго” АЖга – 379 416 819,99 сўм).

- имтиёзли акциялар бўйича – 9 411 200 сўм, ҳар бир акция учун 276,8 сўм.

б) Жамият захира фондига – 5 % ёки 20 988 124 сўм.

3. Дивидендлар қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун ичида тўлаб берилсин.

4. Дивидендлар қонунчиликда белгиланган тартибда пул воситалари билан тўлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

9. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес-режаси тасдиқлансин.

2. Жамиятнинг ижроия органига жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилишини назорат қилиш ва ҳар чоракда уни бажарилиши бўйича жамият кузатув кенгашига ҳисоботлар бериб бориш топширилсин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш

Овозга қўйилган масала: 1. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси янги таҳрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш

Овозга қўйилган масала: Жамият кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда сайлансин:

1. Шералиев Уткирбек Исманович - 1 288 440 та овоз, сайланди.

2. Олланазаров Бахром Отажонович - 1 288 440 та овоз, сайланди.

3. Махамадов Адхамжон Махмуджонович - 1 288 440 та овоз, сайланди.

4. Суллиев Аскар Бекташевич - 1 288 440 та овоз, сайланди.

5. Ибрагимова Гузал Бахтияровна - 1 288 440 та овоз, сайланди.

12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш

Овозга қўйилган масала: Жамият тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодлар сайлансин:

1. Хафизов Жавохир Журабоевич

2. Садиков Нодирбек Муталифович

3. Нармуратов Бахриддин Нематуллаевич.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

13. Жамиятнинг ижроия органи (Бош директори) билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш

Овозга қўйилган масала: 1. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг Бош директори К.Ш.Фатиллаев билан тузилган меҳнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин.

2. Жамият кузатув кенгаши раисига жамиятнинг Бош директори (К.Ш.Фатиллаев) билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш юклатилсин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

14. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар бўлган давр мобайнида жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти давомида содир этилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни маъқуллаш

Овозга қўйилган масала: 1. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар бўлган давр мобайнида жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти давомида содир этилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан тузиладиган битимлари иловага мувофиқ маъқуллансин.

Овоз бериш натижалари:

“тарафдорлар”- 1 288 440 та овоз ёки 100%; “қарши”- йўқ; “бетараф”-йўқ;

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech