• Главная
  • Новости
  • Уведомление о проведении годового общего собрания акционеров АО «Гидроспецстрой» (14.07.2020)

Уведомление о проведении годового общего собрания акционеров АО «Гидроспецстрой» (14.07.2020)

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 14 июль куни соат 11:00 да Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: (71) 244-87-13
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.gidross.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият ижроия органининг “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботи.
3. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “Гидромахсусқурилиш” АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунлари тўғрисида.
5. Жамият кузатув кенгашининг 2019 йилда “Гидромахсусқурилиш” АЖ фаолиятини бошқаруви бўйича ҳисоботи.
6. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текшируви хулосасини эшитиш.
7. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси тешируви хулосасини эшитиш.
8. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартиби.
9. Жамият ижроия органини кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача бир йил муддатга сайлаш (қайта сайлаш).
10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2020 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
13. Аффилланган шахслар билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 22 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 08 июль ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да. электрон почта: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., тел: 71-244-87-13


“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгаши