Раҳбарлар синовдан мувофақиятли ўтдилар

2021 йил режаси асосида “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамиятида хавфлилиги юқори ишлаб чиқариш фаолияти ва унинг бошқарув ҳужжат ишлари билан шуғулланувчи мутахассисларининг “Саноат хавфсизлиги” йўналишидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида Саноат хавфсизлиги давлат инспекцияси ҳузуридаги “Контехназоратўқув” ДУК нинг ўқув курсларида қатнашиши белгиланган.

Шундан биринчи босқич 18-23 январь кунларидаги ўқув курсларида қатнашган Қ.Ш. Фатиллаев, Р. Шарипов, Р, Холтўраев ва Ш. Мақсудовлар тест асосидаги билим синовидан мувофақиятли ўтиб “Саноат хавфсизлиги” йўналиши ўқув курси бўйича сертификат олдилар.