• Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамияти ривожланиш йўлида

“Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамияти ривожланиш йўлида

2021 йилнинг май ойида “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимига киритилганига 4 йил тўлади. Бу давр мобайнида “Гидромахсусқурилиш” АЖ республика гидроэнегетикасини ривожлантириш доирасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, 2017 йил якуни билан 19 286,0 млн. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, 419,8 млн. сўм соф фойда олишга эришилган эди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Гидромахсусқурилиш” корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги техника ва асбоб ускуналар билан таъминланишида кўрсатилган амалий ёрдамлар, корхонада янги иш ўринларини яратилиши ҳисобига 2018 йилда 51 757,0 млн. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, 854,4 млн. сўм соф фойда олинди, шунингдек 2019 йилда 115 129,0 млн. сўмлик, 2020 йилда 119 388,0 сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди ва 2019 йилда 2 848,8 млн. сўм, 2020 йилда 3 694,0 млн. сўм соф фойда олишга эришилди.
“Гидромахсусқурилиш” АЖ 2021 йил учун бизнес режа кўрсаткичлари тасдиқланди. Унга кўра 2021 йилда 134 130,0 млн.сўм қурилиш монтаж ишларини бажариш ва йил якуни билан 3 828,0 млн. сўм соф фода олиш режалаштирилди.