• Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши бўйича акциядорларга Хабарнома

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши бўйича акциядорларга Хабарнома

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 18 сентябрь куни соат 11:00 да Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: (71) 244-87-13

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Gidromaxsusqurilish”АЖ Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ва “Gidromaxsusqurilish”АЖ Бошқарув ва назорат органлари аъзоларини моддий мукофотлаш (рағбатлантириш) механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомларини янги тахрирда тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг ташкилий тузулмаси (структураси)га ўзгартириш киритиш ва янги тахрирда тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри
2020 йил 27 август ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 14 сентябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да. электрон почта: : Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. , Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. , тел: 71-244-87-13, 241-33-64

“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгаши
27.08.2020 йил