Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech

ҲИММАТ АҲЛИНИНГ ИХТИСОСИ –САҲОВАТДИР

Мазкур Қонун асосан, қон хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни ривожлантиришга қаратилган қатор дастурлар ишлаб чиқилишдан иборат. Бу йўналишда қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Донорлар билан ишловчи тиббий муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни ривожлантириш тўғрисида “Ўзбекистон Республикасида беғараз донорликни ривожлантириш дастури” қабул қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2005 йил Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеяси томонидан турли минтақа давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликларини ихтиёрий равишда қон топшириш тўғрисидаги таклифларини ўрганиб чиқиб, махсус резолюция қабул қилди. Мазкур резолюцияга мувофиқ, 14 июнь Бутун жаҳон қон бериш яъни донорлик куни деб эълон қилинди.
14 июнь санаси австралиялик врач иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган, Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг (1868-1943) туғилан куни шарафига қабул қилинган. Мана 13 йилдирки, 14 июнь санаси Донорлар куни сифатида бутун дунёда беморларни сақлаб қолиш учун қон берувчи донорлар шарафланади.
Донорларнинг асосий ёши 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар бўлиб, улар Республика Қон марказида тўрт босқичли тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан, донорлик қилиши мумкин.
Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Инсон организмида 4,5, 5 литр қон бўлиб, ундан 200 ёки 400 мл олинади ва организм 36 соат ичида топширилган қон миқдорини тиклаб олиш хусусиятига эга. Асосийси, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш ва бартараф этиш, моддалар алмашинувини яхшилаш, шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Албатта, мазкур беғараз ва саховатли ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва тизим корхоналари Ёшлар иттифоқи координатор ва етакчилари  14 июнь “Халқаро донорлар куни” муносабати билан беғараз ёрдам сифатида донорлик қилишди. Ёшларнинг бу ташаббусини жамият раҳбарияти бир овоздан қўллаб-қувватлашди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ёшлар иттифоқининг 10 кишидан иборат аъзолари республика қон марказида донорлик амалиётини муваффақиятли топшириб қайтишди. Бу каби савобли ишларни амалга ошириш қонга муҳтож бўлган инсонларга ҳадя этиш мумкин бўлган энг олий совғадир. Шундай экан савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик. Тоза xавф – хатарсиз қон ҳар бир давлатда бебаҳо бойлик ҳисобланади.
Мазкур савобли ишлар натижасида ҳар йили миллионлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Ҳозирда бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам асосан қон ўрнига унинг компонентлари – эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар концентратлари, плазма ва препаратлари ишлатилади. Донорлик қони беморга ирсият бўйича мос келадиган, қавм-қариндошларда қон препаратларига бўлган эҳтиёжни қоплаш учун эса иxтиёрий қон берувчи барча соғлом кишилар жалб қилинади. Шундай экан, бу каби тадбирларда биз ёшлар фаол иштирок этайлик ва ўрнак бўлайлик. 

Манба: uzgidro.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech