Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech

ЁШЛАР УЧУН СЕМИНАР

Ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  Мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ёшлар иттифоқи бошланғич кенгаши томонидан тизим ташкилотлари ёшлари билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. Тадбирда асосий мақсад тизим ташкилотлари етакчиларини сайлаш, жамият ва тизим ташкилотлари ёшлари билан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилди. Шунингдек, янги сайланган етакчилар учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамда жамият Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти келишилган ҳолда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида ўз иш режаларини ишлаб чиқиш, таклифлар киритиш тўғрисида маълумотлар берилди. Жамият ва тизим ташкилотлари ўртасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тингланди. Тадбир якунида иштирокчиларга “Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашда ёшларнинг ўрни ва иштироки” мавзуида ролик намойиш этилди. Ролик юзасидан йиғилган ёшларга тушинтиришлар берилди.

 

seminar-24042018
Источник: uzgidro.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech