Диққат! “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича Танлов эълон қилади
Танловда акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларнинг тақдим этилиши талаб этилади:
- Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашнинг дастлабки қиймати ҳамда фаолият муддатини кўрсатган ҳолда танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг тижорат таклифи;
- ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси, тегишли лицензия, малака сертификатлари ва гувоҳномалари.
Танловда иштирок этиш учун таклифлар Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 22 уй, 3 қават “Gidromaxsusqurilish” АЖ маъмурий биноси манзилида 2018 йил 28 апрелга қадар қабул қилинади.
Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди.
Маълумот учун телефонлар: (+99871) 244-87-13 Факс: (+99871) 232-26-49
Электрон почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.