Kundalik yangiliklar
"Гидромахсусқурилиш" АЖнинг 2021 йил 1 февралдаги йиғилишида 2021-2023 йиллар учун жамоа шартномасининг лойиҳаси биринчи уқишда муҳокама этилди.
Жамият касаба уюушма қўмитаси раиси С. Соттиқулов меҳнат жамоасининг вакили сифатида жамият маъмурияти томонидан 2018-2020 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасининг ижроси юзасидан маъруза қилди. Маърузада маъмурият томонидан жамоат шартномасида белгиланган мажбуриятлар деярли бажарилганлиги, шунингдек бажарилмаган бандлар тўғрисида маълумот берилди. 2021-2023 йиллар учун ишлаб чиқилаётган жамоа шартномаси республика қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ўз аксини топаётганлиги меҳнат жаоаси томонидан қўллаб қувватланди.