Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech

Jamiyat yangiliklari

 Бугун 07 июнда “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг молиявий- хўжалик фаолиятининг 2021 йил ва 2022 йил I чорак якунларига бағишланган Кузатув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартиби бўйича 15 та масала кўриб чиқилди. Мажлис аввалида Жамият бош директори К.Фатиллаевнинг 2021 йил ва 2022 йил I-чорак якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи тингланди.

Бизнес режага кўра 2021 йил давомида “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти ва тизим ташкилоти билан бирга 132 000,0 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажаришни режалаштирган бўлиб, амалда эса 95 520,9 млн.сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, бу курсаткич 72,3% ни ташкил килган.
Жамият йил бўйича 3 824,2 млн сўм фойда олишни режалаштирган, амалда 2 538,2 млн сўм фойда олган ва ушбу кўрсаткич 66 % га бажрилган.2021 йилда жамиятнинг ўзи 1 268,9 млн.сўм фойда билан ва унитар корхона эса 1 269,3 фойда билан якунлаган.
Жамиятнинг соф фойдани ишлаб чиқариш таннархига нисбатан рентабеллик кўрсаткичи йил якуни бўйича 3,29 % бажарган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 29-мартдаги ЎРҚ-760-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва ички корпоратив Низомлари кенгаш аъзолари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритилди. Шунингдек, Жамият ички аудит хизматининг ҳисоботи, тафтиш комиссияси хулосаси, Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи кўриб чиқилди ва кўрилган ҳар бир масала Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланди. Унга кўра, вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиши қайд этилди.

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech