“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгаши мажлиси ҳақида
2021 йил 1 июнь куни “Gidromaxsusqurilish” АЖ кузатув Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибида 11 та масала муҳокам этилди. Жумладан, йиғилишда “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, жамият бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият ижроия органининг ҳисоботи дастлабки тарзда;
2021 йил I-чорак якуни бўйича бизнес – режанинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бош директорининг ҳисоботи;
жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан кузатув Кенгаши мажлисининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Жумладан, жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июнь куни соат 11:00 да жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланди.