Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Kompaniya haqida
  • Yangiliklar
  • “Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (10.06.2024)

“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (10.06.2024)

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти 2024 йил 10 июн куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уйда Жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш..
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2024 йил 20 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 5 июн ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун - нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак, 1А-уй. Электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.. Тел: 90-982-56-82
Кузатув кенгаши

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech