“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома (20.09.2018)
Ҳурматли акциядорлар!
“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 20 сентябр куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А.Навоий кўчаси 22- уйда жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 да бошланади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 15 сентябр ҳолатига шакллантирилади.
Кун тартиби:
- Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш, йиғилиш саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ички ҳужжатларини (низомларини) тасдиқлаш -“Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида” (янги таҳрирда); “ Кузатув кенгаши тўғрисида” (янги таҳрирда); “Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисида” (янги таҳрирда); “ Ижроия органи тўғрисида” (янги таҳрирда); “ Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”; “Ички назорат тўғрисида” (янги таҳрирда); “ Ахборот сиёсати тўғрисида” (янги таҳрирда); “Дивиденд сиёсати тўғрисида” (янги таҳрирда); “Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисида” (янги таҳрирда).
- Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг энг юқори миқдорини белгилаш.
- Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси ваколатини муддатидан аввал тугатиш.
- Жамият кузатув кенгашининг янги аъзосини сайлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш пайтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида иштирок этади.
“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши билан боғлиқ материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А.Навоий кўчаси 22- уй манзили бўйича, www.gidross.uz сайти ёки +998(71) 244-87-13 телефон рақамлари орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши