“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши бўйича акциядорларга Хабарнома
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 25 февраль куни соат 11:00 да Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: (71) 244-87-13
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: http://gidross.uz/
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият бош мухандиси Шарипов Ражабали Мурадуллаевичга жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича олинадиган соф фойда ҳисобидан хорижда даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш масалани кўриб чиқиш тўғрисида.
4. Жамиятнинг 2021 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молиявий хўжалик фаолиятини ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун ташқи аудит ташкилотини танлаш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри
2021 йил 02 февраль ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2021 йил 19 февраль ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да. электрон почта: : Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. , Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. , тел: 71-244-87-13
“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгаши
2021 йил “2” февраль