“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича акциядорларга Хабарнома
АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июнь куни соат 11:00 да Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: (71) 244-87-13
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.gidross.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият ижроия органининг “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2020 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботи.
3. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2020 йил бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “Гидромахсусқурилиш” АЖда 2020 йил бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунлари тўғрисида маълумотни кўриб чиқиш.
5. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилда “Гидромахсусқурилиш” АЖ фаолиятини бошқаруви бўйича ҳисоботини эшитиш.
6. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини эшитиш.
7. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси тешируви хулосасини эшитиш.
8. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини белгилаш.
9. Жамият ижроия органини кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача бир йил муддатга сайлаш (қайта сайлаш).
10.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12.Аффилланган шахслар билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
13.Жамият томонидан 2020 йилда тузилган йирик битимларни маъқуллаш.
14.Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 01 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2021 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан "Gidromaxsusqurilish" акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да. электрон почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., тел: 71-244-87-13
“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгаши
“01”июнь 2021 йил