“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (25.08.2023)
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти 2023 йил 25 август куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уйда Жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
3. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг Тафтишчиси тўғрисида” ги ҳамда “Бошқарув ва назорат органлари аъзоларини моддий мукофотлаш (рағбатлантириш) тўғрисида” ги Низомларини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси(структура)ни тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 3 август ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 21 август ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун - нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Лабзак, 1А-уй. Электрон почта: : Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.. Тел: 71-244-87-13
Кузатув кенгаши