Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Kompaniya haqida
  • Yangiliklar
  • “Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (25.11.2022)

“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (25.11.2022)

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти 2022 йил 25 ноябр куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг Қ.Ш. Фатиллаевни жамият Бош директори в.в.б. лавозимидан бўшатиш (ваколатини тугатиш) тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.
4. “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг Бош директори лавозимига Файзиев Аскар Буриевични тайинлаш (тасдиқлаш).
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана– навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 2 ноябр ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 21 ноябр ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати). Электрон почта: : Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..
Тел: 71-244-87-13
Кузатув кенгаши

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech