Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Kompaniya haqida
  • Yangiliklar
  • “Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (27.06.2023)

“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (27.06.2023)

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти 2023 йил 27 июн куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уйда Жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
3. Жамият ижроия органининг Жамиятнинг 2022 йил якунлари буйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича (йиллик) ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Жамиятда 2022 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг 2022 йил якунлари буйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини тасдиқлаш;
9. Жамият бош директори ваколатини узайтириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш;
10. Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
11. Жамият ички корпоратив низомларини янги таҳририни тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш;
13. Аффилланган шахслар билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 5 июн ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 21 июн ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун - нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Лабзак, 1А-уй. Электрон почта: : Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.. Тел: 71-244-87-13
Кузатув кенгаши

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech