Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Kompaniya haqida
  • Yangiliklar
  • “GIDROMAXSUSQURILISH” АЖ акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома

“GIDROMAXSUSQURILISH” АЖ акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома

Ҳурматли акциядорлар!

“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 30 июн куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси,
22-уй манзилида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 да бошланади.

Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестри 
2018 йил 26 июн ҳолатига шакллантирилади.

Кун тартиби:

  1. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш, йиғилиш саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
  2. Кузатув кенгашининг 2017 йил бошқарув фаолияти бўйича ҳисоботини тинглаш;
  3. “Gidromaxsusqurilish” АЖ Ижроия органи (Бош директори)нинг 2017 йил учун бизнес план бажарилиши ва молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботини эшитиш;
  4. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси текшируви хулосасини тасдиқлаш;
  6. “Gidromaxsusqurilish” АЖнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва аудитнинг халқаро стандартлар бўйича хулосасини тасдиқлаш;
  7. “Gidromaxsusqurilish” АЖ нинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил ташкилот хулосасини тасдиқлаш;
  8. 2017 йил бўйича жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш;
  9. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
  10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
  13. Жамиятнинг ижроия органи (Бош директори) билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш;
  14. Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар бўлган давр мобайнида жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти давомида содир этилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.

- Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш пайтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида иштирок этади.

- Акциядорлар умумий йиғилиши билан боғлиқ ахборот (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 22-уй манзили бўйича, www.gidross.uz сайти, Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak. электрон почтаси ёки +998(71) 244-87-13 телефон рақамлари орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech