Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Kompaniya haqida
  • Yangiliklar
  • “Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (30.06.2022)

“Gidromaxsusqurilish” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома (30.06.2022)

“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти 2022 йил 30 июн куни соат 11:00 да жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати) да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият ижроия органининг Жамиятнинг 2021 йил якунлари буйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича (йиллик) ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятда 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг 2021 йил якунлари буйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини тасдиқлаш;
9. Жамият ижроия органини сайлаш;
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси(структура)ни қайта тасдиқлаш;
13. Аффилланган шахслар билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш;
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва ички корпоратив Низомлари (“Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижро органи тўғрисида”ги “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги, “Ҳомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомлари) ни тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана– навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 08 июн ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 24 июн ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати). Электрон почта:Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.. Тел: 71-244-87-13.
08.06.2022 Кузатув кенгаши

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech