Диққат танлов! / Внимание конкурс! (01.07.2024)
"Gidromaxsusqurilish" акциядорлик жамияти ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига жисмоний шахслар учун танлов эълон қилади.
Ички аудитор хизмати аудитори қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
-Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;
-охирги беш йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасидаги амалий иш тажрибаси (шу жумладан ўриндошлик бўйича), иш стажига эга бўлиши;
-Ички аудитор малака сертификатига ва бухгалтерия ҳисоби бўйича Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари малакасига эга бўлиши лозим.
Танловда қатнашишни ҳохловчи номзодлар ички аудитор малака сертификатининг нусхаси, паспорт нусхаси, диплом нусхаси, номзод тўғрисида маълумотнома ва бошқа ҳужжатларини 2024 йил 05 июлгача Жамият (“Gidromaxsusqurilish” АЖ Кузатув кенгашига тақдим этилганлигини кўрсатган ҳолда)га шахсан келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.
"Gidromaxsusqurilish" АЖ Ички аудиторлик хизматига аудитор танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг яқин орада ўтказиладиган мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатларни юбориш учун манзил:
100128, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 1А уй, "Gidromaxsusqurilish" АЖ маъмурий биноси
Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:
Tелефон: 97-7027716
Жамият корпоратив веб сайти: www.gidross.uz
Электрон почта манзил: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak., Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.