Ташкил этиш тарихи

«Гидромахсусқурилиш» ихтисослаштирилган корхонаси собиқ СССР Энергетика Вазирлигининг 1961 йил 24 январдаги 14-сонли буйруғи асосида ташкил этилган ва Энергетика Вазирлигига қарашли Бутуниттифоқ «Гидроспецстрой» трести бўйсинувида фаолият кўрсатган.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги «Ўзбекэнерго» Акционерлик компаниясини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги  93-сон Қарорига асосан Ўзбекистон «Гидромахсусқурилиш» ихтисослаштирилган бошқармаси «Ўзбекэнерго» Давлат Акционерлик Компанияси  тизимига киритилди.

«Гидромахсусқурилиш» очик акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлят мулк қўмитасининг 2004 йил 31 мартдаги  «Гидромахсусқурилиш» Ўзбекистон ихтисослаштирилган бошқармаси фаолиятини қайта ташкил қилиш тўғрисидаги 41К-ПО – сонли буйруғи асосида Очиқ турдаги Акциядорлик Жамияти сифатида қайта ташкил этилди ва «Гидромахсусқурилиш» корхонаси «Ўзбекэнерго» ДАКнинг таркибий тузилмаси бўлиб фаолият юритди («Ўзбекэнерго» ДАК 2004 йил 25 июл 152-сон буйруғи), кейинчалик “акциядорлик жамияти” деб қайта номланган (06.08.2014 йил № 000465-04).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044–сонли Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947–сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972–сонли Қарорлари асосида «Гидромахсусқурилиш» акциядорлик жамияти  «Ўзбекгидроэнерго» АЖ  таркибига киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 407- сонли қарори асосида  «Гидромахсусқурилиш» АЖнинг «Ўзбекэнерго» ҳисобида бўлган 97,45 фоиз акциялар улуши «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳисобига ўтказилди.