2021 йил режаси асосида “Гидромахсусқурилиш”акциядорлик жамиятида хавфлилиги юқори ишлаб чиқариш фаолияти ва ҳужжати ишлари билан шуғулланувчи мутахассисларининг саноат хавфсизлиги йўналишидаги билим ва малакаларини ошириш учун Саноат хавфсизлиги давлат инспекцияси ҳузуридаги “Контехназоратўқув” ДУК нинг ўқув курсларида қатнашиши белгиланган.
2021 йилнинг май ойида “Гидромахсусқурилиш” АЖнинг “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимига киритилганига 4 йил тўлади. Бу давр мобайнида “Гидромахсусқурилиш” АЖ республика гидроэнегетикасини ривожлантириш доирасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.
“Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамиятининг участка ва объектларида “Техника хавфсизлиги куни”нинг ўтказилди
Chop etilgan: .
1. “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамиятининг участка ва объектларида жамиятнинг 2020 йил 7 январдаги 6-сонли буйруғи ва 2021 йил учун ишлаб чиқилган дастурнинг январ ойига белгиланган тадбирлари асосида 12-16 январ кунлари “Техника хавфсизлиги куни” ўтказилди. 2. Техника хавфсизлиги куни тадбирини ўтказиш давомида участка ва объектларда меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши бўйича жами 7 та камчиликлар аниқланди. Шундан 6 та камчилик жойида бартараф этилди, маблағ ва вақт талаб этиладиган 1 та камчиликни тугатиш чора-тадбири белгиланди. 3. Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамиятининг участка ва объектларида 2021 йил январ ойида ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса юз бермади.