• Bosh saxifa
  • Rasmiy
  • Tender va kimoshdi savdolari
  • “Гидромахсусқурилиш” АЖ комплекс аудиторлик ҳизмат кўрсатиш бўйича аудиторлик ташкилотини ташлан бўйича танлов эълон қилади

“Гидромахсусқурилиш” АЖ комплекс аудиторлик ҳизмат кўрсатиш бўйича аудиторлик ташкилотини ташлан бўйича танлов эълон қилади

Кўрсатиладиган хизматлар тури:
-2019 йил якуни бўйича Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш ва Ҳалқаро аудит стандартларига асосан ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартларга мувофиқ (ХМҲС) трансформация қилиш;
-Жамият томонидан йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан тузиладиган битимлар бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг шартлари ўрганилган ҳолда ўрганиб чиқиш ва хулосалар тақдим этиб бориш.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;
- Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;
- Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга ва камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши;
- йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар бериш, корпоратив бошқарув бўйича тажрибага ҳамда сертификатларга (малака аттестатига) ва камида 2 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.
Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
- аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
- аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;
- иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг қиймати;
- текширишда иштирок этадиган аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
- текширишда иштирок этадиган мутахассисларнинг корпоратив бошқаруви ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш бўйича малака аттестатлари ва сертификатлари нусхалари;
- аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
- суғурта полисининг нусхаси.
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлар ёпиқ конвертда, мухрланган ҳолда 2020 йил “26” февралгача қуйидаги манзилда қабул қилинади:
100011, Ташкент ш., Шайхантохур тумани, Навои кўчаси, 22-уй, 3-этаж орқа бино.
Тижорат таклифлари соат 9.00-18.00ча қабул қилинади (танафус: 13.00-14.00)
Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.
Маълумот учун алоқа телефонлари: (+998 71) 241-33-64, 244-87-13, 244-87-14
Электронная почта: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.; Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Кўрсатилган муддатдан кейин келиб тушган тижорат таклифлар танловга киритилмайди ва кўриб чиқилмайди.

Chop kilish E-mail