Shrift tanlab oling Arial Times New Roman
Belgilar orasida oraliq masofa (kerning): Standart O’rtacha Katta
АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
“Gidromaxsusqurilish” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 25 июнь куни соат 11:00 да Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навои, кўчаси, 22-уй (орқа бинонинг 3 қавати)да Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: (71) 244-87-13
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.
Хотира – ўтганларни эслатиб турувчи, ўзликни англатувчи, абадийликни ўзида мужассам этган жараён. Қадр – инсонни улуғловчи, эҳтиром кўрсатувчи инсоний безак. Яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг туб моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассамдир.
Т. Мирзарахимов ўзининг қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти даврида гидроэнергетика соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшди.
Т. Мирзарахимов ишлаб чиқарилган узлуксиз электр энергиясини Республика ягона энергетика тизимига ўтказишни таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда кичик энергетикани ривожлантириш бўйича узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда фаол бўлган.
Замонавий Ўзбекистонда электр энергияси тармоғини жадал ривожлантириш, барқарор ва узлуксиз электр энергиясини ишлаб чиқариш, бу борада, қайта тикланувчи энергия манбаларига эътибор қаратиш, хусусан, гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни ишга тушириш, мавжудларини изчил модернизация қилиш борасида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан янги ГЭСларни қурилишини молиялаштириш мақсадида Россия Федерациясининг “Росэксимбанк” АЖ (Россия экспорт-импорт соҳасида ихтисослаштирилган банки) ҳамкорлигида келишув имзоланди.