Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Gidromaxsusqurilish» AJ Powered By GSpeech

Aks ettirish sozlash

Shrift oshirish:
Sayt rangi
Tasvirlari

Ko’rsatkichlar

«Гидромахсусқурилиш» ихтисослаштирилган корхонаси 1961 йил ташкил этилган.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги «Ўзбекэнерго» Акционерлик компаниясини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги  93-сон Қарорига асосан Ўзбекистон «Гидромахсусқурилиш» ихтисослаштирилган бошқармаси «Ўзбекэнерго» Давлат Акционерлик Компанияси  тизимига киритилди.

«Гидромахсусқурилиш» очик акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлят мулк қўмитасининг 2004 йил 31 мартдаги  «Гидромахсусқурилиш» Ўзбекистон ихтисослаштирилган бошқармаси фаолиятини қайта ташкил қилиш тўғрисидаги 41К-ПО – сонли буйруғи асосида Очиқ турдаги Акциядорлик Жамияти сифатида қайта ташкил этилди ва «Гидромахсусқурилиш» корхонаси «Ўзбекэнерго» ДАКнинг таркибий тузилмаси бўлиб фаолият юритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044–сонли Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947–сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972–сонли Қарорлари асосида «Гидромахсусқурилиш» акциядорлик жамияти  «Ўзбекгидроэнерго» АЖ  таркибига киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 407- сонли қарори асосида  «Гидромахсусқурилиш» АЖнинг «Ўзбекэнерго» ҳисобида бўлган номинал қиймати 1384 сўм бўлган 97,45 фоиз акциялар улуши «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳисобига ўтказилди.

Ўткан давр мобайнида "GIDROMAXSUSQURILISH" АЖ Ўзбекистондаги барча йирик энергия, йўл ва сув хўжалиги объектларида махсус ва ер ости қурилиш-монтаж ишлари мажмуини амалга оширди: 

  • Чорвоқ Гидроэлектростанцияси;
  • Пачкамар сув омбори;
  • Гиссарак сув омбори;
  • Зомин сув омбори;
  • Чимқўрғон сув омбори;
  • Қоратепасой сув омбори;
  • Каттақўрғон сув омбори;
  • Ангрен сув омбори;
  • Туямўйин сув омбори;
  • Туполанг сув омбори.

"GIDROMAXSUSQURILISH" АЖ қуйидаги қурилиш ишларида иштирок этди:

  • Ново-Ангрен ИЭСнинг совутиш минораси, Тошкент ИЭС;
  • Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси;
  • Қамчиқ-Резак йўллари туннеллари, А-373 Тошкент-Ўш йўли;
  • Хандиза рудали конида конгресслар ташкил этиш;
  • Фарғона сув омборини оқизиш учун йирик темирбетон конструкцияларини қуриш;
  • Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилиши бўйича бурғулаш ва портлатиш ва қазиш ишлари;
  • Ангрен-Поп ер ости темир йўли қурилиши;
  • Охангарон-Пунган-Хитой газ қувури ва юқори волтли линиялари қурилиши.

Ҳозирги вақтда жамият юқори малакали мутахассислар, замонавий ускуналар ва технологияларга эга бўлган тажрибасини бойитиб, "GIDROMAXSUSQURILISH" АЖ ходимлари қуйидаги махсус ишларни бажариб келмоқда:

  • турли    кесимларда ер ости жойларни қуриш:

  • карьер ва автойўлларда очик бурғулаш-портлатиш ишлари, тупроқни юмшатиш, контурли портлатиш ишларини қўллаган ҳолда котлованлардаги махсус ишлар;

  • махсус гидротехник ишлар (ипъекцион ва цементацион пардалар; мустаҳкамловчи, майдонли цементация; бўшлиқларни ёпиш ва қурилиш чокларини цементлаш) ва бошқалар;
    грунтни кимёвий мустаҳкамлаш;

  • бетонли иншоотларни созлаш (бетонни цементлаш усули билан янгилаш, торкрет, сачратма-бетон);
    баланд иншоотларни (баландлиги 130 м гача бўлган градирен) қуриш;

  • қудуқларни бурғулаш ва уларни 300 м гача чуқурликка сувга жойлаштириш;

  • энерготизим ва сув хўжалиги корхоналари. бошқа корхоналар, шунингдек бошқа шахсларга икки томонлама фойда асосида ташқи иқтисодий фаолият хизматларини кўрсатиш;

  • туннеллар ва кўприклар қуриш;

Жамиятда қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг ошиши билан “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамияти таркибида жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 12 июндаги 5-сонли йиғилиш қарорига ва акциядорлик жамияти ижро аппаратининг 2019 йил 12 июн 94-сонли буйруғига асосан «Тўпаланггидромахсусқурилиш» унитар корхонаси ташкил этилди.
Ушбу унитар корхонанинг устав жамғармаси 2 млрд.сўмни ташкил этиб “Гидромахсусқурилиш” акциядорлик жамияти ягона таъсисчиси хисобланади.



 

 
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech